...
МЕНЮ
ONLINE TV

Оқсаройда ҳар икки йилда бир марта мақом фестивали ўтказилади


22:18, 28.01.2018 Жамият
 3 684

Президент Шаҳрисабзда Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  2017 йил 17 ноябрда “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Ушбу қарорга мувофиқ, 2018 йилдан бошлаб Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта Халқаро мақом санъати фестивали ўтказиш режалаштирилган.
 
Президенти Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой мажмуаси олдида мазкур анжуман учун саҳна ва майдон, Мақом маркази ва музейини барпо этиш лойиҳалари билан танишди. 
 
Шавкат Мирзиёев мақом фестивалини сайил тарзида, маданият байрами сифатида ўтказиш зарурлигини таъкидлади.


 
Давлат раҳбари мақом санъати усталари билан учрашди. Улар билан мақом санъати истиқболлари, халқаро мақом санъати анжуманини юксак савияда ўтказиш  борасида суҳбатлашди.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи Мақом фестивали Шаҳрисабз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар