...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пучдемон ҳибсга олинди


09:48, 26.03.2018 Олам
 2 472

Испания Олий суди уни Европанинг ҳар қайси мамлакатида ҳибсга олишга доир буйруқ чиқарган эди.

Аввалроқ, Испания Қироллик суди Каталония мухторияти раҳбари Карлес Пучдемон ва унинг қўл остидагиларни мамлакат марказий ҳукуматидан алоҳида ҳукумат тузишга уринганлиги учун ҳибсга олишга ордер бергани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Аммо Пучдемон мамлакатдан чиқиб кетгани боис ҳибсга олинмай қолди.
 
Европанинг бир қатор мамлакатларида ҳам унга нисбатан қидирув эълон қилинди, бироқ Белгия ҳукумати унга бошпана берди.
 
Шундан кейин Испания Олий суди мурожаатига асосан Финляндия полицияси Шимолий Европада Пучдемонни қўлга олиш ишларини олиб борди.
 
Кеча, 25 март куни Карлес Пучдемон Даниядан Германияга ўтаётган вақтида чегара ҳудудида полиция томонидан ҳибсга олинди ва унинг Испанияга экстрадиция қилиниши маълум қилинди.
 
Маълумот ўрнида, ўтган йили Каталония етакчиси ноқонуний референдум ташкиллаштиргани ва марказдан алоҳида ҳукумат тузишга урингани боис 25 йил озодликдан маҳрум қилишга ҳукум этилган эди. 
Икром Раҳмон

Теглар:Карлес Пучдемон Испания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!