...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда фожиа: 37 киши ҳалок бўлди


09:23, 26.03.2018 Олам
 5 364

Ҳозирда воқеа сабаблари батафсил ўрганилмоқда.

Бугун, 26 март куни тонгда Россиянинг Кемерова вилояти маркази бўлган Кемерова шаҳридаги  “Зимняя вишня” савдо мажмуасида келиб чиққан ёнғин оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди.
 
ОАВ тарқатган хабарларга кўра, ёнғин “Зимняя вишня” кўнгилочар бизнес-марказидаги кичкина хонадан бутун бинога тезлик билан ёйилган.
 
Кемерова вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Борис Дедюхинга кўра, яна 64 кишининг яқинлари уларнинг ёниб турган бино ичида қолганини таъкидлашган.
 
Шунингдек, ушбу фожиада ҳалок бўлган 37 киши орасида болалар ҳам бўлгани айтилмоқда. Вилоят ФВВ қурбонлар танасини у ердан олиб чиққан ва экспертиза учун тегишли жойга юборган.
 
Кемерова губернатори ўринбосари берган маълумотга кўра, 43 киши қаттиқ куйиш туфайли шифохонага ётқизилган.
Икром Раҳмон

Теглар:Кемерова ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!