...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пучдемон нега Испанияга экстрадиция қилинмади?


19:23, 06.04.2018 Олам
 2 186

Германия суди Пучдемоннинг ишига оид янги қарор қабул қилди.

Аввалроқ, Каталония собиқ раҳбари Карлес Пучдемон Германия ва Дания чегарасида ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Ҳозирда ҳам Пучдемон Германияда ҳибсда сақланмоқда. Бироқ Испания ҳукумати уни халқаро қидирувга берганини инобатга олиб, Германия полицияси Испанияга экстрадиция қилиши лозим эди.
 
Бироқ бугун, 6 апрель куни Германия суди Пучдемон ишига оид янги қарор қабул қилди. Унга кўра, Пучдемон 75 минг евро тўлов эвазига озодликка чиқарилиши мумкин.
 
Шунингдек, у Германиядан ташқарига чиқмаган ҳолда яшаши, бир ҳафтада бир марта полицияга ҳисобот бериб туриши белгилаб қўйилди.
 
Унинг қачон озодликка чиқиши маълум эмас, аммо у ўз Twitter’ида “Эртага кўришамиз! Ҳаммага раҳмат!”, дея хабар қолдирган.
 
Маълумот ўрнида, Карлес Пучдемон ўтган йили Каталонияда ноқонуний сайловлар ташкил қилиш ва мамлакат конституцион тизимига қарши чиқишда айбланмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:Карлес Пучдемон Каталония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!