...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каталония маъмуриятини қамоққа олиш ҳақида ордер берилди


08:26, 03.11.2017 Олам
 2 214

Каталонияда минтақавий сайловлар 21 декабрда бўлиб ўтиши белгиланган.

Испания Қироллик суди Каталония мухторияти раҳбари Карлес Пучдемон ва унинг қўл остидагиларни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда “TheGuardian” нашри хабар берди.
 
Испания миллий суд палатаси судьяси ҳозирда Бельгияда бўлган Каталониянинг собиқ раҳбари Карлес Пучдемон ва мухторият женералитетининг маслаҳатчиларини ҳибсга олишга ордер берди. Пучдемон ва 4 нафар собиқ вазир судга келишдан бош тортишган.
 
Каталония женералитетининг 8 нафар собиқ аъзоси қўлга олинган. Улар орасида Пучдемоннинг ўринбосари Ориол Жункерас ҳам борлиги айтилмоқда.
 
Маълумотларга кўра, Каталония мустақиллиги эълон қилиниши арафасида истеъфога чиққан собиқ маслаҳатчи Санти Вила 50 минг евро гаров пули эвазига озодликда қолиши мумкинлиги таъкидланган.
 
Каталониянинг мустақил бўлишини истамаган каталониялик сиёсий кучлар “Биз Каталония мустақиллигини истамаймиз, бироқ сиёсий маҳбусларни қўйиб юборилишини сўраймиз” деган фикрларни билдирмоқда.
 
Аввалроқ, Испания ҳукумати Каталонияга нисбатан мамлакат конституциясининг 155 моддасини қўллаган ҳолда марказдан бошқарувни жорий этган эди. Каталониянинг собиқ раҳбариятининг лавозимидан бўшатиб, янги раҳбарларни сайлаш учун 21 декабрда сайловлар бўлиб ўтишини маълум қилган эди. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Каталония мухторияти Испания Қироллиги суди қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!