...
МЕНЮ
ONLINE TV

Каталония раҳбари уч йилга, ҳукумат ва парламент аъзолари 30 йилга қамалиши мумкин


16:34, 28.10.2017 Олам
 3 385

27 октябрь куни Испания сенати конституциянинг 155-моддаси қўлланишини тасдиқлади.

Каталония раҳбари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар ноқонуний экани сабабли жавобгарликка тортилиши мумкинлиги айтилмоқда.
 
Каталония раҳбари Карлес Пучдемоннинг айби исботланадиган бўлса, уни 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳкум этиш билан боғлиқ жазо кутади.
 
Карлес Пучдемон аввалроқ Каталония раҳбарлигидан озод қилинган эди. Агар у лавозимидан воз кечмаса лавозимдан ноқонуний фойдаланганлик учун жазоланиши мумкин.
 
Кеча, 27 октябрь куни Испания Вазирлар Кенгаши Пучдемонни лавозимидан озод этишни маъқуллаган эди. Расмий Мадрид Каталония раҳбариятини бу ҳақда огоҳлантириши шарт эмас, сабаби қарор Ҳукуматнинг расмий хабарномасида чоп этилади. Эълон қилинган кундан бошлаб унга маош тўлаш бекор қилинади.
 
Вазирлар Кенгаши қарори билан 141 мансабдор шахс ўз вазифасидан озод этилган.
 
Испания прокуратураси Каталония парламенти ва ҳукумати аъзоларига нисбатан айблов эълон қилиб, ишни судга оширишга киришган, улар давлатга қарши қўзғалонда айбланишлари ва ҳар бири бунинг учун 30 йиллик қамоққа маҳкум этилишлари мумкин.
 
Испания Бош вазири Каталония раҳбарияти лавозимидан озод этилганидан сўнг, ҳудудда 21 декабрь куни сайловлар ўтказилишини белгилади.
 
Аввалроқ, 27 октябрь куни Испания Сенати конституциянинг 155-моддаси қўлланишини тасдиқлаб, Каталонияни марказдан бошқарилувчи бирликка айлантирган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Каталония мухторияти Испания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!