...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев “Ашхобод сайлгоҳи”ни бориб кўрди


16:23, 28.10.2017 Жамият
 4 647

Тошкентда Махтумқули ҳайкали очилиб, Ашхобод боғи ташкил этилди.

Шавкат Мирзиёев жорий йил 19-20 май кунлари Туркманистонга ташрифи чоғида Тошкентда Махтумқули ҳайкали очилгани, Ашхобод боғини ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилаётганини қайд этган эди.
 
Бугун, 28 октябрь куни Давлат раҳбари Тошкентнинг Яшнобод туманида қуриб битказилган “Ашхобод сайлгоҳи”ни бориб кўрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Шавкат Мирзиёев ҳудудларга ташрифи чоғида шаҳар ва қишлоқларда яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, инсон саломатлиги ҳамда атроф-муҳит учун фойдали бўлган дарахт ва буталар турини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берган эди. Бундай боғлар бугун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида замонавий меъморчилик талаблари асосида бунёд этилиб, мавжудлари реконструкция қилинмоқда.
 
Умумий майдони 10 гектардан ортиқ бўлган ушбу сайлгоҳга кираверишда катта фаввора қурилган. Боғдаги хушманзара дарахтлар, замонавий ўриндиқлар ва бошқа қулайликлар киши кайфиятини чоғ қилиб, атроф-муҳитга сўлимлик бахш этади.
 
Президент сайлгоҳ атрофи, унга туташ ҳудудларни янада ободонлаштириш бўйича топшириқлар берди.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кўчалари кесишган жойда қурилган йўл ўтказгични бориб кўргани хабар қилинган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ашхобод сайлгоҳи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар