...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Талабалар Барселонадаги темирйўл ҳаракатини тўхтатиб қўйди!


18:55, 09.11.2017 Олам
 2 546

Юзлаб талабалар Барселонадаги Сантс темирйўл вокзалга бостириб қирдилар...

Талабалар Мадрид қабул қилган қарорга норозиликларини кўрсатиш мақсадида Барселонадаги вокзалда темирйўл транспортлари ҳаракатини тўхтатиб қўйдилар, дея хабар бермоқ РИА ахборот агентлиги.
 
Юзлаб талабалар Барселонадаги Сантс темирйўл вокзалга бостириб қирдилар ва темирйўл транспортлари ҳаракатини тўхтатиб қўйишди.
 
Талабалар ўзларининг бундай хатти-ҳаракати билан Мадриднинг Каталония собиқ раҳбари ва бошқа мухтор вилоят вакилларини ҳибсга олиш ҳақидаги қарорига нисбатан норозилик билдирди.
 
Расмий Мадриднинг кутилмаганда эълон қилинган қарори талабаларни намойиш уюштириш ҳамда ўз норозиликларини шу кўринишда баён этишга “мажбур этди”, дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, Испания Қироллик суди Каталония мухторияти раҳбари Карлес Пучдемон ва унинг қўл остидагиларни ҳибсга олишга ордер берган эди. Каталония женералитетининг 8 нафар собиқ аъзоси қўлга олинган бўлиб, улар орасида Пучдемоннинг ўринбосари Ориол Жункерас ҳам борлиги маълум қилинган эди.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Талабалар намойиши Каталония Испания 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!