...
МЕНЮ
ONLINE TV

Москвада Алексей Навальний қўлга олинди


13:54, 29.09.2017 Олам
 4 826

Навальний 29 сентябрь куни Нижний Новогороддаги митингда нутқ сўзлаши керак эди.

Бугун, 29 сентябрь куни россиялик мухолифатчи Алексей Навальний Москва шаҳридаги уйидан чиқаётганида қўлга олинган. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқларда маълумот қолдирган.
 
Навальний  уни номаълум томонга олиб кетишаётгани, кейинроқ полиция идорасида ўтиргани ҳақида ёзган. У нима учун ушлашганини билмаслигини хабар қилган.
 
ОАВнинг хабарларига кўра, Навальний 29 сентябрь куни Нижний Новогороддаги митингда нутқ сўзлаши керак бўлган. Уни вокзалга бориш учун уйидан чиқаётганида ушлашган.
 
Эслатиб ўтамиз, Навальний Россияда Коррупцияга қарши кураш жамғармасига асос солган эди. Унинг асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмонов билан тортишувлари кўпчиликка маълум.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Алексей Навальний Россия Москва Алишер Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!