Алексей Навальний суд қарорига қарамасдан, Алишер Усмоновни пора берганликда айбламоқда.
Кейинроқ, баҳор фасли сўнггида Лублин суди Алексей Навальнийнинг коррупцияга қарши суриштирувлари акс этган видеороликни интернет тармоғидан ўчириб ташлаши кераклиги борасида қарор чиқарди ва шу тариқа Навальний суд ишида Усмоновга енгилган эди.
Аммо Навальний ўшанда видеони ўчирмаслигини билдириб, суд қароридан норози эканлигини айтганди.
Лублин суди 19 сентябрь куни шараф ва қадр-қимматни ҳимоя қилиш бўйича Алексей Навальнийга қарши ижтимоий аҳамиятга молик давлат лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан берилган даъво иши бўйича эшитувни ўтказади.
Навальнийнинг таъкидлашича, Алишер Усмонов Дмитрий Медведевга пора сифатида қиймати 5 миллиард рублга тенг уйни совға қилган. Шу сабаб жамғарма бу хулоса учун Алексей Навальний устидан судга мурожаат қилган.
Шундан сўнг, Алишер Усмонов “Ведомости” газетасига интервью бериб, “Соцгоспроект” ташкилотига ер берилиши ҳақидаги ҳужжат бошқа бир ер участкасига алоқадор келишув эканлигини маълум қилди.
Алишер Усмоновнинг айтишича, у ўз синглиси учун уй сотиб олган, аммо синглиси у ерда яшашни истамаган. Шу сабаб Алишер Усмонов бу ер участкасини ўз ери ёнидаги ер майдонига алмаштириш мақсадида ташкилотга берган.
Шу тариқа, 19 сентябрь куни Лублин судида Алексей Навальний ва Алишер Усмонов можароси яна кўриб чиқиладиган бўлди.