...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмда янги прокуратура ташкил этилди


15:57, 06.12.2018 Жамият
 3 951

Хоразм вилояти прокурори ўринбосарлари сони биттага ортди.

Бош прокуратура томонидан Хоразмда шоличилик, мева-сабзавотчилик ва балиқчиликни ривожлантириш, ер ва сувдан оқилона фойдаланишда прокуратура органлари томонидан қонунийликни таъминлаш мақсадида, Хоразм вилоят прокуратураси тузилмасида Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокуратураси ташкил этилди.
 
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув хўжалиги объектларининг ҳолатини яхшилаш, сувдан оқилона фойдаланиш ва томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш, балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ етиштириш иншоотлари ва қурилмаларини барпо этиш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда шоли етиштириш ҳажмларини кўпайтириш, уни қайта ишлашда замонавий технологияларни жорий этиш ва мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларни қайта ишлаш (қуритиш) қувватлари ҳамда экспорт ҳажмини ошириш, шоличилик, мева-сабзавотчилик ва балиқчилик соҳаларидаги тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳамда ушбу соҳаларга тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш каби йўналишларда қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга ошириш Ихтисослаштирилган прокуратуранинг асосий вазифалари этиб белгиланди.
 
Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, Қишлоқ хўжалигида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича Хоразм ихтисослаштирилган прокурори вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хоразм вилояти Прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар