...
МЕНЮ
ONLINE TV

Адвокатларнинг даъволари асослими? Олий суд сўровнома натижаларини “шубҳали” деб атади


10:05, 05.02.2019 Жамият
 2 485

144 та ҳолатда судьялар ва суд ходимлари адвокат ва унинг ҳимояси остидаги шахсга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлганми?

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг расмий сайтида эълон қилинган аноним сўровнома натижалари юзасидан изоҳ бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳам ўз муносабатини билдирди.
 
Қайд этилишича, хабарда давлатимизда адвокатларнинг мақоми ва процессуал ваколатларини кенгайтириш, уларнинг дахлсизлигини ишончли таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аноним сўровнома натижасида эълон қилинган рақамлар жиддий шубҳа уйғотиши табиий.
 
Жумладан, маълумотлардаги судлар профессионал фаолият билан шуғулланиш учун суд биносига компьютер, мобиль телефон ва бошқа коммуникация ускуналарини олиб киришда адвокатларга асоссиз тўсқинлик қилишаётгани ҳақидаги важлар билан келишиб бўлмайди.
 
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли қонуни билан Жиноят-процессуал кодекснинг 19-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, қонун талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўрилиши талаб этиладиган ишлардан ташқари, барча жиноят ишлари судларда ошкора кўрилади ва суднинг ташаббуси ёки процесс иштирокчиларининг илтимосномасига кўра, аудио ва видеоёзувдан фойдаланиши ҳамда суд мажлислари видеоконференцалоқа режимида ўтказилиши мумкин.
 
Бунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 15 март куни 2981 рақами билан рўйхатга олинган, Олий суд ва Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган “Судлар, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га қўшимча киритилиб, адвокат ўз профессионал фаолиятини амалга ошириш учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига қатъий риоя этган ва суд жараёнини ўтказиш тартибини бузмаган ҳолда, суд биносига компьютер, мобиль ва бошқа алоқа воситаларини монеликсиз олиб кириш ҳуқуқига эга экани белгилаб кўйилган ва ушбу қарор барча судларга сўзсиз риоя этиш учун юборилган.
 
Бугунги кунга қадар қонуннинг ушбу талаблари бузилаётгани хусусида Олий суд ёки судьялар Олий малака ҳайъатига мурожаатлар келиб тушмаган.
 
Судларда адвокатлар учун алоҳида хоналар мавжуд эмаслиги ҳақидаги фикрлар ҳам асоссиздир. Чунки ўрганишлар ва Судлар фаолиятини таъминлаш департаментидан олинган маълумотлар республика бўйича фаолият юритаётган 606 та суд жойлашган 296 та суд биносининг 291 тасида (98,3 %) адвокатлар учун хоналар мавжудлигини кўрсатмоқда.
 
Шу ўринда, бугунги кунга қадар 310 та суд бино билан таъминланмаганини, маъмурий судлар жиноят ишлари бўйича, иқтисодий судлар эса фуқаролик ишлари бўйича судлар биноларида фаолият кўрсатаётганини таъкидлаш билан бир қаторда, адвокатлар учун хона ажратиш имконияти бўлмаган эски суд биноларда адвокатларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, иш материаллари билан танишиш, суд мажлисларига тайёргарлик кўриш учун фуқароларни қабул қилиш хоналари, девонхона ёки судьяларнинг қабулхоналаридан жой ажратиб бериш амалиёти йўлга қўйилгани маълум қилинади.
 
Бу борада ҳам Олий суд томонидан тегишли чоралар кўрилаётганини таъкидлаш лозим. Хусусан, 2018 йилда 6 та янги суд биноси қурилгани, 6 таси эса капитал таъмирлангани, 2019 йилда капитал таъмирлаш билан бирга 36 та янги суд биноси куриб фойдаланишга топшириш режалаштирилгани бу фикрнинг далили бўлиб хизмат қилади.
 
Бундан ташқари, профессионал юрист бўлиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини жуда яхши билган адвокатлар бу масалаларда Олий суд ёки судьялар Олий малака ҳайъатларига расмий тарзда мурожаат этмаган бир вазиятда, ижтимоий тармоқларда, 820 та ҳолатда адвокатларнинг ўз профессионал мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилгани, 222 та ҳолатда суд муҳокамаси жараёнида процессуал талабларининг бузилгани, 514 та ҳолатда суд иши юритишда тарафларнинг тенглиги ва тортишув принципларига риоя этилмагани, 144 та ҳолатда судьялар ва суд ходимлари адвокат ва унинг ҳимояси остидаги шахсга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлишгани, 300 та ҳолатда адвокат ва унинг ҳимояси остидаги шахсга таржимон тақдим этилмагани ҳақида тасдиқланмаган маълумотларни тарқатишлари уларнинг касб этикасига зид ҳаракат, деб баҳоланиши лозим бўлади.
 

Теглар:Прокуратура адвокат тазйиқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар