...
МЕНЮ
ONLINE TV

7-синф ўвувчиси ўзини осгани рост – Бош прокуратура


16:17, 06.12.2018 Жамият
 11 440

Воқеа жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат тахминан 16:00 да содир бўлган.

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида 1-сонли ихтисослашган мактабнинг 7-синф ўқувчиси ўз уйида осилган ҳолда топилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати мазкур мудҳиш воқеа юзасидан расмий маълумот берди.
 
Маълумотга кўра, воқеа жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат тахминан 16:00 да содир бўлган. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани, “Чуқун” МФЙ, “Чуқун” қишлоғида яшаган, 2005 йил 26 июнь куни туғилган Ш.М. яшаш уйи молхонасининг болор ёғочига бўйин соҳасидан ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд қилиб, воқеа жойида вафот этган.
 
Воқеа жойини кўздан кечириш давомида марҳум Ш.М.ни ўз жонига қасд қилиш сабаблари сўралганда, марҳумнинг яқин қариндошлари ва бошқалар нима сабабдан унинг ўз жонига қасд қилганлигини билмаслигини айтган.
 
Уларнинг таъкидлашича, оилада ҳеч қандай келишмовчилик ёки уруш-жанжал бўлмаган, у 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб 6-синфида ўқиган, ўқиш жойида ёки оилада муаммолар бўлмаган, ўқитувчилари томонидан ўғлига бирорта ноқонуний ҳаракатлар ёки тазйиқлар содир этилмаган, ўғли руҳиятидаги ўзгаришлар сабаб ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Шу сабабдан улар ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдирган.
 
Терговга қадар текширув давомида М.Ш.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссия, туман ички ишлари бўлими, “Чуқун” маҳалла фуқаролар йиғини ва “Ёшлар иттифоқи” туман Кенгашига хизмат текширувлари тайинланган.
 
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қашқадарё вилояти Бош прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар