...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Алишер Саъдуллаев ўрнига янги раҳбар тайинлади


19:22, 06.11.2018 Жамият
 12 265

Ҳукуматнинг энг ёш аъзоси Ёшлар иттифоқида иш бошлаганди.

Бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Алишер Саъдуллаев бошқа ишга ўтганидан сўнг бўшаб қолган халқ таълими вазири ўринбосари лавозими ўз эгасини топди.
 
Қарор билан Дилшод Кенжаев айни вақтда фаолиятини Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида бошлаган Алишер Саъдуллаев ўрнини эгаллади.


 
Бунгача Кенжаев Дилшод Муталибович Вазирлар Маҳкамаси маданият-санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шўъбаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ҳукуматининг энг ёш вакили Алишер Саъдуллаев 27 октябрь куни Ёшлар иттифоқида иш бошлаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Халқ таълими вазирлиги Тайинлов Алишер Саъдуллаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар