Янги ўринбосарлар бугун расман таништирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирининг ўринбосарларини тайинлади ва улар бугун вазирлик ходимларига таништирилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Президент қарорига кўра, Халқ таълими вазири ўринбосари вазифасини бажариб келган Алишер Умаров Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари, вазир ўринбосари вазифасини бажариб келган Атабек Назиров ва Сарвар Бабаходжаев вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.
Яна бир бўш турган Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига Иброҳим Жўраев тайинланди. У ҳудудий бошқармалар фаолиятини ҳамда мактабларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш масалалари бўйича жавобгар бўлади.
Иброҳим Жўраев давлат хизматида охирги иш жойи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Суннатилла Абдуллаев