...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Наполи” Парижда ютқазмади, “Дортмунд” ва “Ливерпуль”дан голлар шоуси – ЕЧЛ баҳслари


11:47, 25.10.2018 Спорт
 2 000

Европа Чемпионлар Лигаси 3-тур ўйинлари якунланди.

Кеча, 24 октябрь куни ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган 8 та учрашув бўлиб ўтди.
 
Турнинг марказий ўйинларидан бирида “Барселона” ўз майдонида “Интер”ни қабул қилиб, ғалабага эришди – 2:0.
 
“Боруссия Дортмунд” меҳмони бўлган “Атлетико Мадрид” кутилмаганда йирик ҳисобда мағлуб бўлди – 4:0.
 
Яна бир қизиқарли баҳсда Карло Анчелотти бошчилигидаги “Наполи” Парижда ПСЖдан очко олишга муваффақ бўлди – 2:2.
 
“Брюгге” ўз майдонида “Монако” билан беллашиб, 1:1 ҳисобини қайд қилди. Бу жамоаларнинг гуруҳ босқичида қўлга киритган илк очкоси бўлди.
 
“Тоттенҳэм” сафарда ПСВ билан беллашиб, сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабани қўлдан чиқарди– 2:2.
 
“Ливерпуль”  эса “Црвена Звезда”га ҳеч қандай имконият қолдирмади– 4:0
 
“Локомотив” – “Порту” ўйини меҳмонлар фойдасига ҳал бўлган бўлса, “Галатасарой” – “Шалке-04” учрашувида ҳисоб очилмади.
 
Марҳамат, кечаги баҳсларнинг тўлиқ натижалари билан танишинг.
 
ПСЖ – “Наполи”  2:2
 
Голлар: 0:1 – 29 Инсинье, 1:1 – 61, автогол Мариу Руй, 1:2 – 77 Мертенс, 2:2 – 90 Ди Мария.
 
“Барселона” – “Интер”  2:0
 
Голлар: 1:0 – 32 Рафинья, 2:0 – 83 Альба.
 
ПСВ – “Тоттенҳем”  2:2
 
Голлар: 1:0 – 29 Лосано, 1:1 – 39 Лукас Моура, 1:2 – 54 Кейн, 2:2 – 87 де Йонг.
 
“Галатасарой” – “Шалке-04”  0:0
 
“Боруссия Д” – “Атлетико”  4:0
 
Голлар: 1:0 – 38 Витцель, 2:0 – 73 Геррейру, 3:0 – 83 Санчо, 4:0 – 89 Геррейру.
 
“Ливерпуль” – “Црвена Звезда”  4:0
 
Голлар: 1:0 – 20 Фирмино, 2:0 – 45 Салоҳ, 3:0 – 51, пенальти Салоҳ, 4:0 – 80 Мане.
 
“Брюгге” – “Монако”  1:1
 
Голлар: 0:1 – 31 Силла, 1:1 – 39 Уэсли.
 
“Локомотив” – “Порту”  1:3
 
Голлар: 0:1 – 26, пенальти Марега, 0:2 – 35 Эррера, 1:2 – 38 Миранчук, 1:3 – 47 Корона.
 
Эслатиб ўтамиз, 23 октябрь куни ЕЧЛ 3-турининг дастлабки 8 та ўйини бўлиб ўтган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ЕЧЛ ПСЖ Наполи Барселона Интер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!