Европа чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида видеотакрорлар тизими йўлга қўйиши мумкин.
Мусобақанинг плей-офф босқичидан бошлаб VAR'дан фойдаланилиши режалаштирилмоқда.
Бунга ЕЧЛнинг 4-тури доирасида бўлиб ўтган “Манчестер Сити” – “Шахтёр” ўйинида белгиланган ғалати пенальти туфайли УЕФА танқидлар остида қолгани сабаб бўлди.
УЕФА Чемпионлар лигасига 2019/2020 йилги мавсумдан бошлаб VAR тизимини жорий қилишни кўзлаётганди. Аммо бу иш тезлашадиган кўринади.
УЕФА қўмитаси декабрь ойи бошида йиғилиш ўтказиб, плей-офф босқичидан бошлаб VAR'дан фойдаланиш масаласини муҳокама қилади.