...
МЕНЮ
ONLINE TV

Атиги 5 йил! Ақтўбе фожиаси айбдорларига суд ҳукми ўқилди


12:41, 09.11.2018 Олам
 6 147

2 миллион тенги, яъни жорий курс бўйича 371,08 АҚШ доллари мидқорида товон пули тўлайдилар.

Жорий йилнинг 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида автобус ёниб кетиши оқибатида 52 ўзбекистон фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчиларга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Ақтўбе вилояти Жиноят ишлари бўйича туманлараро судидан хабар қилишларича, жами 5 кишига жазо тайинланган.
 
Ҳайдовчилар – Б.Танатов,  Н.Қирғизбоев,  М.Пернебеков суд ажримига биноан беш йилга озодликдан маҳрум этилган ва етти йил давомида йўловчи ташиш билан шуғуллана олишмайди, деб ёзмоқда “Интерфакс”
 
“Азиа транзит сервис” МЧЖ механиги Б.Пердебаев ва компания директори Н.Тлепбаев уч ярим йилга озодликдан маҳрум этилган Улар суд залида ҳибсга олинган.
 
Бундан ташқари, судланувчилар ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг оила аъзоларига 2 миллион тенги, яъни жорий курс бўйича 371,08 АҚШ доллари мидқорида товон пули тўлайдилар.   

Теглар:Ақтўбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!