Ўт ўчирувчилар офат чангалидан шлангни тортиб олишга уринишяпти.
Канаданинг Британия Колумбияси ҳудида ўт ўчирувчилар ажойиб ҳодиса гувоҳига айланишди. Улар оловли торнадо тортиб кетган ўт ўчириш шлангини офат чангалидан суғуриб олишга уринаётгани акс этган видео Instagram`да оммалашиб кетди.
Instagram фойдаланувчиси М.C Schidlowsky ўтган шанба куни лавҳа акс этган видеони жойлади ва ҳозирги кунгача 100 минг мартадан кўп кўрилган. Schidlowsky`нинг ёзишича, торнадонинг баландлиги 61 метр бўлган.
Видео айнан қачон олинганлиги ҳақида маьлумотлар йўқ. Тахмин қилинишича, торнадо ўрмон ёнғинлари вақтида юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, Канаданинг турли ҳудудларида апрель ойидан буён ўрмон ёнғинлари юз бермоқда. Бунинг натижасида ҳозирга қадар 13 300 кв км майдон ёниб кетган.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов