Асосий бинода 300 ўринлик машқ аренаси ҳам лойиҳалаштирилган.
2017 йилнинг январида қурилиши бошланган пойтахтдаги “Ҳумо” спорт мажмуаси қурилиши якунига етмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар қилган.
“Тез орада муз устида учиш мумкин бўлади”, дейилади Азиз Абдуҳакимов томонидан эълон қилинган суратларда.
Тошкентнинг Бешёғоч даҳаси яқинида қурилаётган “Humo Arena” кўп тармоқли муз саройини қуриш ишлари режа бўйича 2018 йилнинг 31 декабригача якунланиб, фойдаланишга топширилиши керак эди.
Мажмуада ўлчамлари 60х30 метр бўлган иккита – асосий ва машқ муз ареналари режалаштирилган бўлиб, бино умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил қилади, бино тўрт қаватдан иборат, баландлиги эса 36 метрни ташкил этади.
Муз саройи 12,5 минг ўтириш жойларига эга ва концерт зали сифатида ўн минг, спорт мусобақалар ўтказиш зали сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган. Асосий бинода 300 ўринлик машқ аренаси ҳам лойиҳалаштирилган.