Heerim Architects компанияси Тошкент халқаро аэропортининг дизайн ишларини ҳам амалга оширмоқда.
Келаси йилга қурилиш ишлари якунланиши режалаштирилган муҳташам саройнинг асосий қисмини Сингапур мамлакатининг йирик компанияларидан бири Enter Engineering Pte. Ltd қурувчилари зиммаларига олишган. Ўзбекистоннинг Wind Rose компанияси қурилишни молиялаштириш билан бирга шахсий инвестициясини сарфламоқда.
14 минг кишилик трибунага эга кўп функционал сарой ҳудудида муз аренаси, машғулотлар ўтказиладиган майдон, ўқув-кўнгилочар болалар хиёбони, оилавий кўнгилочар марказлар, амфитеатр, фавворали хушманзара боғлар, ресторан ва рекрацион зоналар, боғ ва сайилгоҳ, замонавий паркинг ва бошқа кўплаб иншоотлар жойлашади.
Бинонинг умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил қилади, бино 4 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 36 метр. Муз саройи 12,5 минг трибуналарга эга бўлиб, концерт зали сифатида 10 минг, спорт мусобақалар ўтказиш зали сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган.
Мажмуа ҳудудида спорт музейи, болалар учун ёпиқ ўйингоҳ, тренажер заллари, фитнес маркази, замонавий типдаги умумовқатланиш шохобчалари, спорт анжомлари дўкони ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.
Аренада хоккей матчлари, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг бўйича мусобақалар билан бир қаторда баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказиш имконияти бор.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Жанубий Кореянинг Heerim Architects компанияси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг дизайн ишларини ҳам ўз бўйнига олган. Маълум бўлишича, ушбу лойиҳанинг умумий қиймати $430 миллиондан ортиқ маблағни ташкил қилади.