...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ҳумо Арена” муз саройининг энг баланд нуқтаси қанча бўлади?


09:12, 02.06.2018 Жамият
 3 592

Иншоотда қурилиш ишлари 2017 йил февраль ойида бошланган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишувидаги ҳудудда барпо этилаётган кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройининг қурилиш ишларини бориб кўрган эди. “Ҳумо Арена”да иш жадал равишда олиб борилмоқда.
 
Иншоот икки қисмдан иборат бўлиб, ундан асосий ва машқ муз ареналари жой олади. Умумий майдони 82 минг 250 квадрат метрни ташкил этадиган 6 қаватли иншоотнинг энг баланд нуқтаси 40 метрни ташкил этади, дея ёзмоқда ЎзА.
 
Бу ерда қурилиш ишлари 2017 йил февраль ойида бошланган эди. Арена уч хил: муз, спорт ва концерт тартибида ишлайдиган бўлади. Заруратга қараб, бир ҳолатдан бошқасига мослаштирилади. Унда хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг билан шуғулланиш, баскетбол, волейбол, футзал, кураш, бокс, қиличбозлик, таэквондо каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш учун замонавий шароит яратилади.
 
Шунингдек, бу ерда концертлар, кўргазма ва конференциялар ташкил этиш ҳам мумкин бўлади. Режага кўра, мазкур мажмуа жорий йил декабрь ойида, Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилади.









Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ҳумо Арена 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар