...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Тирсакобод маҳалласи фаоллари билан мулоқот қилди


09:06, 02.06.2018 Жамият
 2 028

Давлат раҳбари Чилонзор туманидаги Тирсакобод маҳалласи фуқароларининг ҳаёти билан танишди, фаоллари билан мулоқотда бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги Тирсакобод маҳалласида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ушбу маҳаллада 9 кўп қаватли ва 864 ҳовли уйлар жойлашган. 5 минг 200 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
 
Давлат раҳбарининг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ мазкур маҳаллада катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Йўллар ва уй-жойлар таъмирланиб, ижтимоий объектлар барпо этилмоқда.
 
Шавкат Мирзиёев маҳалла ҳаёти билан танишди, фаоллар билан мулоқот қилди.
 
Мамлакатнинг барча шаҳарларида замонавий маҳалла марказлари бунёд этиш, аҳоли тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тирсакобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар