...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекнэнерго”: “Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди”


14:05, 28.11.2018 Жамият
 5 471

Ушбу амалиёт синовдан ўтса, 2019 йилнинг 1 июлига қадар электр энергияси истеъмоли базавий меъёрларини республика бўйича амалда қўлланиши жорий этилади.

Хабарингизх бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 1 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги қарорига асосан 16 ноябрдан бошлаб мамлакатда ёқилғи, газ ва электр энергиясининг нархи оширилди.
 
Ушбу қарорга асосан 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ижтимоий меъёр тизими ишга туширилиши, унга кўра, 300 кВтдан ортиқ сарфланган электр энергиясининг ҳар бир кВт учун оширилган миқдорда пул тўланиши ҳақида хабар берган.
 
“Ўзбекэнерго” АЖ кутилаётган ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берди.
 
Унда айтилишича, янги махсус тизим истеъмолчилар томонидан электр энергиясини тежаш ҳамда мақсадли фойдаланиш мақсадида йўлга қўйилмоқда.
 
Унга кўра, аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт соат қилиб белгиланади. Аҳоли томонидан амалда фойдаланилган электр энергиясининг базавий нормадан ортган қисми учун — белгиланган тарифга 1,2 баравар ўсувчи коэффициентни қўллаш амалиётини жорий этиш белгиланди.
 
Ушбу амалиёт синовдан ўтса, 2019 йилнинг 1 июлига қадар электр энергияси истеъмоли базавий меъёрларини республика бўйича амалда қўлланиши жорий этилади.

Халқимизда “Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди”, деган нақл бор. Табиий ресурсларни ўйловсиз, ўлчовсиз ва ҳисоб-китобсиз ҳамда самарасиз сарфлаш ҳам ана шундай емирилишларга олиб келиши, шубҳасиз. Кейинги йилларда бутун дунёда энергия ресурсларига бўлган талаб ниҳоятда ошиб бормоқда. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси эса жаҳонда муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланишни кўрсатади. Бу борада Ўзбекистонда ҳам бир қатор амалий ишлар бошлаб юборилган. Шунингдек, Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб мамлакатимизда АЭС қурилишига старт берилди. Бу билан эса яқин келажакда электр энергиясига бўлган талабни тўлиқ қондириш учун замин яратилмоқда, дейилади хабарда.

Теглар:Ўзбекэнерго Юнусобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар