...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ИИББга замонавий вертолётлар берилади


15:56, 10.01.2019 Жамият
 6 383

Шавкат Мирзиёев Тошкент давлат юридик университетининг махсус филиалини ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Бугун, 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманидаги – ички ишлар бўлимига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Юунусобод туман ИИБда Президент профилактика инспекторларини фаолият самарадорлигига қараб рағбатлантириш, профессионаллик даражасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Профилактика инспекторлари ва уларнинг ўринбосарларини ўқитиш, малакасини ошириш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг махсус филиалини ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
 
Шу ерда тезкор навбатчилик қисмидаги инновацион технологиялар, ички ишлар ходимларининг ўзаро хабар алмашишини таъминлайдиган “Минор” дастури, ходимлар хизмат ўтаётган жой тўғрисида ахборотни кўрсатиш ва ташвиш хабарини жўнатиш учун мўлжалланган UzGPS тизими ҳақида маълумот берилди.
 
Давлат раҳбари ички ишлар бўлимидаги янги мутахассислар - психолог, вояга етмаганлар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича профилактика инспекторлари билан суҳбатлашди.
 
“Халқ билан ишлайдиган ходимлар психологияни чуқур билиши, одамларга кўмак, меҳр бериши керак. Жиноятга қўл урган ёшлар, хотин-қизларнинг аввало муаммоларини ўрганиш, маиший муаммолари бўлса, масъул ташкилотлар орқали ёрдам бериш, руҳан қўллаб-қувватлаш зарур. Шундагина уларнинг дунёқараши ўзгаради, натижа бўлади”, деган Шавкат Мирзиёев.
 
Президент жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, жумладан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига замонавий вертолётлар ажратиш бўйича топшириқлар берган.
 
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида халқ тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Юнусобод тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар