...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳукумат Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид муҳим қарорни қабул қилиш арафасида


21:24, 26.11.2018 Жамият
 10 413

Илмий-тадқиқот маркази шаҳодатланган ходимларига аввалги иш жойида узоқ йиллик хизмати учун берилган устама ва қўшимча тўловлар, махсус унвонлар сақлаб қолинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида илмий, ахборот-таҳлил ва тарғибот фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарор билан:
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жами чекланган штатлар доирасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда – Бош бошқарма деб юритилади) ҳузурида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш илмий-тадқиқот марказини (кейинги ўринларда Илмий-тадқиқот маркази деб юритилади);
 
Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ахборот-таҳлил мультимедиа маркази(кейинги ўринларда Мультимедиа маркази деб юритилади)ни ташкил этилади.
 
Қуйидагилар Илмий-тадқиқот марказининг асосий вазифалари этиб белгиланади:
 
  • йўл-транспорт ҳодисалари сабаб ва шарт-шароитларини тизимли ўрганишга доир илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги долзарб муаммоларни бартараф этишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
 
  • йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
 
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий ва техник тартибга солишни такомиллаштиришда иштирок этиш;
 
  • йўл ҳаракати иштирокчиларини йўл-транспорт ҳодисасидан ҳимоя қилиш даражасини оширишнинг ҳуқуқий, муҳандислик-техник, ахборот, ташкилий-методик муаммоларини ҳал қилишга доир вазифаларни бажариш;
 
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва уни амалиётга татбиқ этиш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.
 
Илмий-тадқиқот марказига Бош бошқарма бошлиғи томонидан тавсия этиладиган ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
 
Илмий-тадқиқот маркази ходимларига Ички ишлар вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш  ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.
 
Илмий-тадқиқот маркази шаҳодатланган ходимларига Ички ишлар вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.
 
Илмий-тадқиқот маркази шаҳодатланган ходимларига аввалги иш жойида узоқ йиллик хизмати учун берилган устама ва қўшимча тўловлар, махсус унвонлар сақлаб қолинади.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда Илмий-тадқиқот ҳамда Мультимедиа марказлари штатлари жорий этилиши муносабати билан Бош бошқарманинг амалдаги тузилиши ва штатлар жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин  ва низомларини тасдиқлайди.
 
Уч ой муддатда Илмий-тадқиқот ҳамда Мультимедиа марказларини юқори малакали кадрлар билан жамлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширади.
 
 
Илмий-тадқиқот ҳамда Мультимедиа марказларининг ҳар бирини иккитадан автотранспорт воситалари  билан таъминласин ҳамда уларни сақлаш учун лимит ажратади.
 
Мультимедиа маркази томонидан замонавий телестудия ташкил этиш учун зарур бўлган, шартномага мувофиқ олиб кириладиган телевизион ускуналар жамланмаси, учувчисиз учиш аппаратлари, компьютер техникалари, дастурий таъминот ва бошқа техника воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин ўн кун муддатда Мультимедиа марказига учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хулоса тақдим этиши кўзда тутилган.
 
Ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни бажариш билан боғлиқ харажатлар Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилмоқда. 
 

Теглар:Илмий тадқиқот марказига 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар