Натижада отахон куйиш жароҳатларини олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни, соат 07:50ларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги “Жамбул” маҳалласида истиқомат қилувчи оиланинг эҳтиётсизлиги 84 ёшли нуроний ўлимига сабаб бўлди.
Гап шундаки, 1934 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони Р.Т. уйи ётоқхонасида жойлашган иситиш печи ёнида ухлаб қолади. Оқибатда кўрпачаси иситиш печига тегиб тутаган ва аланга олган. Натижада отахон куйиш жароҳатларини олиб, воқеа жойида вафот этган.
Айни вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.