...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янгийўлда эр хотинини рашк қилиб ўлдириб қўйди


20:04, 22.08.2018 Жамият
 14 716

Эр-хотин биргаликда ижарада яшаганлар.

Интернетда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида рўй берган қотиллик жинояти бўйича видео тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
 
Унга кўра, кеча 21 август куни соат 10:30 ларда Янгийўл тумани, Ўзбекистон маҳалласида ижарада оиласи билан бирга яшаб келаётган, муқаддам судланмаган О.М. шаръий турмуш ўртоғи, 1985 йилда туғилган, тумандаги “Кон” кафесида ишчи бўлиб ишлаган Ч.ни рашк негизида ишлашига қаршилик қилган. Юзага келган ўзаро жанжал натижасида ошхона пичоғи билан уни танасининг орқа қисмига 3 маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
 
О.М. 1983 йилда туғилган, ижарада яшаган хонадонда мол боқувчи бўлиб келган.
 
Қайд этилишича, шу куни туман прокуратураси томонидан О.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У ушланган
Суннатилла Абдуллаев.

Теглар:жиноят Янгийўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар