...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гўзаллик талаб қилган қурбонлик


14:12, 06.01.2018 Саломатлик
 27 766

Буни Уэльснинг Рексем шаҳарчасида яшовчи Салли Робертс ўз танасида синаб кўрди.

Гўзаллик қурбонлик талаб қилади, дейилади. Буни Уэльснинг Рексем шаҳарчасида яшовчи Салли Робертс ўз танасида синаб кўрди. У ўзининг лабларини шишириш учун жарроҳлик амалиётини бажартирганидан кейин, унинг лаби шунчалик шишиб кетдики, у ҳатто овқат ҳам еб-ичолмай қолди, деб хабар беради Mirror нашри.
 


Жарроҳлик амалиётининг кейинги куни, Робертснинг ташқи кўринишини янада чиройли қилиши керак бўлган лаблари шишиб, ёрилиб кетган. Замонавий мода талабгори лабининг ёрилган жойларидан, шифокор томонидан киритилган суюқлик сизиб чиқа бошлаган.





Робертсда лабига киритилган химиявий суюқликка нисбатан кучли аллергия бошланган. Уэльслик аёл тўғри маънода тилини йўқотиб қўйиши мумкин бўлган. Шифокорлар зудли билан оғриқни қолдирувчи, шамоллашнинг олдини олувчи ва организмда жараёнларни секинлаштирувчи дориларни ёзиб беришга мажбур бўлган. Акс ҳолда Робертсда анафилактик (шок) карахтлик бошланиши мумкин эди.

Робертс омадли экан, шифокорлар ўз вақтида ёрдам қўлини чўзишди ва жарроҳлик натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган жиддий кўнгилсизликнинг олди олинди. Энди, Робертс барчага пластик жарроҳлигини ўтказишдан олдин керакли лаборатория таҳлилларни ўтказишни тавсия қиляпти.

Робертс бу билан косметик жарроҳликка қарши чиқмаган, балки турли таҳлиллардан ўтишни тавсия қилган. Бундай жарроҳлик амалиёти ўзига ярашган машҳурлар ҳам бор. Шулардан бири Кайли Женнердир.  
Обил Сафаров

Теглар:Уэльс Робертс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!