...
МЕНЮ
ONLINE TV

XVIII асрга тегишли қилич топилди


16:25, 17.05.2017 Олам
 3 608

Топилма дарҳол расмга олиниб, чуқурроқ ўрганиш учун Британия музейига юборилди.

Уэльснинг жануби-ғарбида жойлашган Камэртен шаҳри яқинидаги Тауий дарёсидан XVIII асрга оид қадимий қилич топилди.
 
Эндрю Девис Тауий дарёсига тўрини чуқурроқ ташлаб, тортиб олади ва унда қилични кўради. Мазкур қилич тури, асосан, Индонезия услубига тегишли, аммо бу турдаги қиличларни Инднезиядан ташқари Малайзия, Тайланд, Сингапур ва Филиппин ҳудудида ҳам учратиш мумкин. Эндрю Девис қилични Абергвили шаҳарчаси музейига топширди. Топилма дарҳол расмга олиниб, чуқурроқ ўрганиш учун Британия музейига юборилди.
 
Музей раҳбари Гавин Эванснинг таъкидлашича, топилма римликларга тегишли бўлиши мумкин, лекин уни яхшироқ тафтиш қилинса, бундан-да ажойиб хулосалар чиқади. Саноат инқилобига қадар Камэртен шаҳри Уэльснинг жуда гавжум ва муҳим маркази эди. Яна Эванс шуни ҳам таъкидладики, бу борада бир нечта тахминлар бўлиши мумкин. Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, қилич денгизчилар томонидан олиб келинган. 
Икром Раҳмон

Теглар:Қилич Уэльс Эндрю Девис Гавин Эванс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!