...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мамадали Маҳмудов билан бирга яна уч ижодкор Ёзувчилар уюшмасига қайтди


19:15, 16.11.2018 Жамият
 4 070

Ўтган асрнинг 70-80-йилларида ижод қилган шоир ва ёзувчилар уюшмага қайтяпти.

Аввалроқ, мустақиллик йилларида узоқ йиллр қамоқхонада ўтирган ёзувчи Мамадали Маҳмудов Ёзувчилар уюшмасига қайта қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 16 ноябрь куни турли сабабларга кўра Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан четлатилган уч нафар ижодкор уюшма аъзолигига олинди.
 
Нортўхта Қилич, Эргаш Муҳаммад, Дилшода Саидолимова турли вақтларда, турли сабаблар билан Ёзувчилар уюшмасидан четлатилганди. Эндиликда улар уюшма аъзолигига қайта тикланди.
 
Нортўхта Қилич 1947 йил 7 февралда Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани Ғишти қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини битирган (1971). Дастлабки ҳикоялар тўплами — “Оппоқ тонг” (1981). Шундан сўнг ёзувчининг “Ёронгул” (1981), “Мўжиза” (1984), “Чиғириқ” (1988), “505” (1992), “Байрам” (1991), “Илтижо” (1992) номли ҳикоя ва қиссалар тўплами нашр этилган.
 
Эргаш Муҳаммад ўтган асрнинг 70-80-йиллари шеъриятининг фаол вакилларидан бири қатор асарлар муаллифидир. Узоқ вақт фермерлик қилган шоир ижод “Мен туғилган уй” шеърий тўплами билан ижод оламига қайтган.
 
Дилшода Саидолимова ўтган асрнинг 80-йилларида ижод қилган. Унинг “Сен менинг қувончимсан” номли ҳикоялар тўплами чоп этилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ёзувчилар уюшмаси Нортўхта Қилич Эргаш Муҳаммад Дилшода Саидолимова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар