...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хорижда чақалоғини сотган ўзбекистонлик суд қилинади


18:43, 16.11.2018 Олам
 4 033

Аёл олти кунлик ўғил фарзандини сотаётиб, қўлга тушган.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида янги туғилган чақалоғини сотишга уринган Ўзбекистон фуқароси суд қилинади. Бу ҳақда шаҳар прокуратураси маълум қилди.
 
28 ёшли Ўзбекистон фуқароси жорий йил 12 сентябрь куни олти кун аввал туғилган чақалоғини 280 минг рублга сотишга уринганда қўлга олинганди.
 
Аёл харидор билан Василеостровск туманида учрашган. Белги қўйилган 280 минг рублни олиб, гўдакни берган. Аммо харидор ҳуқуқни-ҳимоя қилувчи орган ходими бўлган.
 
Аёл қўлга олиниб, тергов қилинган. Тергов вақтида аёл фарзандини қийин молиявий ҳолат сабаб сотмоқчи бўлганини айтган. Бу пулларга қарзларини тўлаб, Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган.
 
Жиноий иш материаллари Василеостровск туман судига берилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Санкт-Петербург Одам савдоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!