...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёзувчилар уюшмаси раҳбариятида кескин ўзгаришлар юз берди


13:41, 11.04.2018 Жамият
 5 406

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида раҳбарият ўзгарди.

Бугун, 11 апрель куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди.
 
Унда асосий масала уюшма раҳбариятидаги ўзгаришларни маълум қилиш бўлди.
 
Жумладан, Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али лавозимдан озод этилгани эълон қилиниб, унинг ўрнига раис ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид янги раис сифатида таништирилди.
 
Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид 1958 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган.


 
Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетини тамомлаган. Шу вақтгача Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси биринчи ўринбосари лавозими билан бирга “Шарқ юлдузи” журнали Бош муҳаррири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
 
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматида бўлим бошлиғи вазифасида ишлаётган Минҳожиддин Мирзо Сирожиддин Саййид ўрнига раиснинг биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди.
 
Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Иқбол Мирзо ҳам вазифасидан олиниб,  ўрнига “Ёшлик” журнали Бош муҳаррири, шоир Нодир Жонузоқ тайинланди.
 
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йил 5 апрель куни “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Ёзувчилар уюшмаси Муҳаммад Али Минҳожиддин Мирзо Сирожиддин Саййид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар