“Ҳа, менда ажинлар бор, аммо уларни беркитишга умуман ҳаракат қилмайман”.
Актрисанинг ўзи кундалик ҳаётида косметик воситалардан умуман фойдаланмаслигини айтди ва фарзандлари уни фақат кинодагина макияжда кўришларини таъкидлади.
“Биз замонавий аёллар юзимизни қалин макияж билан қоплаймиз, ботокс қиламиз. Ўзимиз ўйлаб топган идеалликка интиламиз. Аммо бу ҳаётимизда унчалик ҳам аҳамиятли эмас. Энг муҳими – ички гўзаллигимиз. Ўзимизни қандай бўлсак, шундайлигимизча қабул қилмасак, унда бизни кимдир севишига қандай эришамиз? Ҳа, менда ажинлар бор, аммо уларни беркитишга умуман ҳаракат қилмайман. Чунки бу менинг аслим. Одамлар мени боримча қабул қилишини истайман ва ҳаммага шундай бўлишни маслаҳат бераман”, дейди актриса.