...
МЕНЮ
ONLINE TV

27 июлда ҳаво ҳарорати бироз пасаяди


15:48, 26.07.2018 Бу қизиқ
 3 965

Республика бўйлаб эртага қандай об-ҳаво кузатилиши билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 27 июль куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
            
Тошкент шаҳрида, Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +33...+35 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга этади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси +16...+21, кундузи +31...+36 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +17...+22, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +20...+25, кундузи +33...+38 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +31...+36 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси +12...+17, кундузи эса +22...+27 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!