Директор рухсат олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилган.
Директор рухсат олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилган. Ҳокимият ўз ўрнида тегишли ташкилотга хат чиқарган. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Био хилма хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятлари бўйича ҳудудий инспекцияси масалани пул билан ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлаган.
Инспекция ўз хулосасида 40 та дарахтдан еттитаси ҳоким буйруғи билан, қолганлари эса маълум миқдордаги пул эвазига кесилишини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан журналистик суриштирув давомида Халқ таълими бўлими вакилларининг чақиришига ҳам қарамай мактаб директори билан учрашишнинг ва саволларга жавоб олишнинг иложи бўлмади, деб хабар қилди “Ёшлар” телеканали.