...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда дарахтлар нега кесиб ташланмоқда?


14:55, 29.01.2019 Жамият
 3 250

Янги стратегияни август ойига қадар Тошкент шаҳри миқёсида тасдиқланиши режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусовнинг фикрича, Тошкент шаҳрида кўкаламзорлаштириш концепцияси мавжуд эмас. Бу ҳақда “Халқ сўзи Online” хабар берди.
 
Унинг айтишича, бизга шундай концепция керакки, у нафақат дарахтларни экиш ва парвариш қилиш, балки мавжуд барча дарахтларни муҳофаза қилиш, санитар тарзда, дори воситаларидан фойдаланган ҳолда соғломлигини сақлаб қолиш каби долзарб масалаларни ҳам қамраб олиши лозим.
 
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда “Шаҳардаги дарахтлар бўйича стратегия” (“Стратегия по городским деревьям”) ишлаб чиқилган. Бу лойиҳа аслида стратегиянинг дастлабки хомаки кўриниши бўлиб, уни мутахассислар ва илмий институт ходимларининг таклифлари асосида тўлдириш, кенгайтириш талаб этилади. Ҳозирда МДҲ давлатлари шаҳарларида мавжуд лойиҳавий ишланмалар андоза сифатида ўрганиб чиқилмоқда. Янги стратегияни август ойига қадар Тошкент шаҳри миқёсида тасдиқланиши режалаштирилмоқда.
 
Маълумот учун: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг тасарруфидаги тузилмалар дарахтларни кесишга рухсат берувчи орган ҳисобланмайди, хулоса берувчи ташкилот саналади. Ушбу хулоса асосида жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари томонидан рухсатномалар расмийлаштирилади. Дарахтларни кесиш ваколати Ободонлаштириш бошқармасига тегишли.
 

Теглар:Дарахт экология Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар