...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филиппин мусулмонлари автоном провинция тарафдори


15:25, 26.07.2018 Олам
 1 769

Ҳозирда MILF ташкилоти маъмурияти Бангсаморо ва Минданао оролларидан иборат автоном провинция тузилиши йўлида курашиб келмоқда.

Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари орасида Филиппин Республикасида Ислом динига эътиқод қиладиган оз сонли аҳоли истиқомат қилиб келади. Жумладан, ушбу давлатнинг Бангсаморо ороли аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлиб, насронийлик, буддавийлик ва конфуцийлик каби бошқа дин вакиллари учрамайди.
 
Ушбу оролда яшовчи мусулмонлар ўтган асрнинг етмишинчи йилларида автоном давлат тузиш мақсадида “Моро ислом озодлик фронти” (MILF) сиёсий ташкилотига асос солган. Ушбу ташкилот 2014 йил ҳукумат билан сиёсий муросага келиб, “Бангсаморо автоном тумани тўғрисида”ги келишувга эришган. Ҳозирда MILF ташкилоти маъмурияти Бангсаморо ва Минданао оролларидан иборат автоном провинция тузилиши йўлида курашиб келмоқда. Бу ҳақда “Моро ислом озодлик фронти” етакчиси Ал-Хаж Мурод Иброҳим хабар берган.
 
Шу билан бирга, агар автоном провинция тузилиши бўйича ҳукумат билан муаммолар юзага келадиган бўлса, барча айирмачи гуруҳлар ягона фронтга бирлашади. У ҳолда қуролли курашишдан бошқа йўл қолмайди, деб таъкидлаб ўтади MILF етакчиси. 
Санжар Жўра

Теглар:Моро автоном Филиппин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!