...
МЕНЮ
ONLINE TV

Филиппинда ер кўчкиси. Қурбонлар сони кўпайиб бормоқда


16:08, 20.09.2018 Олам
 1 685

Одамлар саросимада. Қутқарув хизмати тўлиқ сафарбар қилинган.

Бугун, 20 сентябрь куни Филиппин марказида кучли ёмғирдан сўнг ер кўчкиси содир бўлди, натижада тўрт киши ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар қамалиб қолган. Қутқарув хизмати сафарбар қилинган.
 
Кўчки Кебу оролидаги 24 та уйни босиб қолган. Маҳаллий полициянинг хабар беришича, 80 нафар аҳоли қамалиб қолган. Қутқарув ишлари жадал тарзда олиб борилмоқда.
 
Экспертлар фикрича, ҳар дақиқада яна кўчки бўлиш эҳтимоли юқори.
 
Ўтган ҳафта ёпирилган “Манхут” тўфонидан сўнг мамлакат бўйлаб кўчкилар сони ошиб бормоқда. Бунинг натижасида ҳозирга қадар 88 нафар инсон ҳалок бўлди. 53 киши бедарак йўқолган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Филиппин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!