Уларнинг орасида Lamborghini, Porsche, Mercedes Benz люкс автомобиллари, шунингдек, Harley Davidson мотоцикллари бўлган.
Транспорт воситалари мамлакат президенти Родриго Дутерте назорати остида коррупцияга қарши кураш кампанияси доирасида йўқ қилинди. Уларнинг орасида Lamborghini, Porsche, Mercedes Benz люкс автомобиллари, шунингдек, Harley Davidson мотоцикллари бўлган.
“Машиналарни йўқ қилишни мен буюрдим. Агар, сиз мамлакатда ҳалиям коррупция бор десангиз, демак бор. Мен уни бир кунда енга олмайман. Аммо мен дунёга Филиппин инвестиция киритиш ва бизнес юритиш учун яхши жой эканини исботлашим керак”, деган Родриго Дутерте.