...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди


19:53, 31.07.2018 Жамият
 5 788

Раҳмонов Шароф Диёрович 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Раҳмонов Шароф Диёрович тайинланди.
 
Шароф Раҳмонов бунга қадар Мирзо Улуғбек туманидаги “National export company” масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Ўзбек-Германия” қўшма корхонаси бош директори  лавозимида ишлаган.
 
Маълумот ўрнида, Раҳмонов Шароф Диёрович 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини (кундузги), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини (магистратура) тамомлаган.
 
2016-2017 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги “Ўзтадбиркорэкспорт” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаган.
 
2017-2018 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги “Узтрейд” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шароф Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар