...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар тайинланди


09:37, 10.08.2018 Жамият
 5 857

Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкент шахрида туғилган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот ҳизмати маълум қилди.
 
Маълумот ўрнида, Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкент шахрида туғилган. Маълумоти олий.  Тошкент давлат аграр университетини 2009 йилда тамомлаган. 2013-2015 йилларда - “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши раиси
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва   иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси, 2017 йилдан буён Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келган. 2017 йили Дўстлик ордени билан мукофотланган.

"Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирланган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Элбек Шукуров Тошкент шаҳар ҳокимияти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар