...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳонгир Ортиқхўжаевга телевидениеда ҳеч қандай тақиқ қўйилмаган


11:40, 04.08.2018 Жамият
 6 534

Тошкент шаҳар ҳокимияти ижтимоий тармоқда тарқалган ёлғон хабарларга муносабат билдирди.

Тошкент шаҳар ҳокимияти давлат телеканалларида ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокидаги тасвирларни кўрсатиш тақиқлаб қўйилгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади.
 
Ижтимоий тармоқларда гўёки Миллий телерадиокомпания раҳбарияти Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаевни телевидение орқали кўрсатмаслик тўғрисида топшириқ олганлиги ҳақида хабар тарқатилганди. Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати ушбу хабар ҳақиқатдан йироқ эканлигини расмий баёнот берди.
 
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими иштирокидаги лавҳа ёки мақолаларни оммавий ахборот воситаларида кўрсатишга ҳеч қандай таъқиқ мавжуд эмаслигини билдирилган.
 
“Шу сабаб, Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ёлғон маълумотларга эътибор бермасликларини сўрайди. Боз устига, ушбу маълумот “фейк” (ҳақиқий эгаси кимлиги номаълум) аккаунтдан тарқатилмоқда”, дейилган хабарда.
 
Қайд этилшича, Тошкент шаҳар ҳокимияти Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган ҳаётга тадбиқ этган ҳолда, пойтахтни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида ўз ишини бир маромда давом эттирмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Жаҳонгир Ортиқхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар