...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британия ва АҚШ “Қиёмат куни”га қарши чораларни кўрган


15:10, 26.07.2018 Олам
 9 578

“Посейдон” дрони ҳақида маълумотлар илк маротаба 2015 йил ноябрда “Статус-6” номи билан тарқалган.

Буюк Британия ва АҚШ ҳарбийлари Россиянинг  атом сувости дрони “Посейдон”га қарши туриш учун қуролларга эга.
 
“Popular mechanics” нашрининг ёзишича, Буюк Британия ва АҚШ ҳарбийлари ҳаркатдаги “Посейдон”ни аниқлаш учун сувости датчиклари ва кемага қарши самолётлардан фойдаланиши мумкин.
 
Тахминларга кўра, рус учувчисиз аппаратини ACTUV (Anti-Submarine Warfare Continuous Trail Unmanned Vessel) дрони билан аниқлаш имконияти мавжуд. Шунингдек, сувости датчиклар тизимини ишга солиш ядровий дронга қарши туришнинг яна бир йўли сифатида баҳоланяпти.
 
“Посейдон” дрони ҳақида дастлабки маълумотлар 2015 йил ноябрда “Статус-6” номи билан тарқалган. Жорий йил март ойида Россия президенти Владимир Путин расман шундай қурол мавжудлигини маълум қилди.
 
“Посейдон”нинг техник имкониятлари ҳақида расмий маълумотлар йўқ. Шуниси маълумки, сувости дрони замонавий ядро ускунаси билан жиҳозланган, океан тубида чекланмаган масофага, катта тезликда етиб бора олади. Ушбу дрон оммавий қирғин қуроли ҳисобланади ва душманнинг иқтисодий объектларини йўқ қилишга мўлжалланган.
 
Жорий йил апрель ойида Буюк Британия “Статус-6” қурилмасини “Қиёмат куни” деб номлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Посейдон дрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!