...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уриб туширилган дрон машмашаси юмшамоқда


20:14, 11.02.2018 Олам
 2 592

Исроил бош вазири ўз учувчиларининг Суриядаги хатти-ҳаракатларидан мамнунлигини билдирди.

Аввалроқ, Исроилга ўтаётган Эроннинг дронини исроилликлар уриб туширгани, бунга жавобан Исроил ҳарбий самолёти Сурия ва Эрон кучларига қарши кузатув ишларини олиб боргани ва бу самолёт уриб туширилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 11 февраль куни Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон ва Сурияга кучли ҳарбий зарбалар берилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Вести.ru хабар бермоқда.
 
Нетаняху Исроил хавфсизлик кучлари ҳар қандай ҳолатда ҳам исталган душманга тегишли зарбалар бера олишини билдирди.
 
Шунингдек, у Ф-16 самолётининг мувафаққиятли кузатувларини ва қурбонлар бўлмаганини олқишлади.
 
Айни пайтда Исроил Россия билан Суриядаги масалаларни келишиб олганини маълум қилди.
 
Россия Ҳавфсизлик хизмати генрали, яҳудийлар автономияси бўйича мутахассис Владимир Джабаров  Исроилнинг Сурияда “Ҳизбуллоҳ” террорчилик гуруҳига қарши курашаётганини ва бу борада унинг тажрибасини эътироф этди.
 
У дроннинг уриб туширилишини бу шунчаки Суриядаги ҳарбий амалиётлар пайтида содир бўлган кутилмаган вазият, деб атади.
Икром Раҳмон

Теглар:Исроил Эрон Сурия дрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!