Ҳусайн Саломий Исроилга “дарёдан денгизгача” бўлган ҳудудларни босиб олиш орзусидан воз кечишни маслаҳат берди.
Эрондаги Ислом инқилоби қўшинлари раҳбарининг ўринбосари Ҳусайин Саломий исроилликларнинг Эрон дронини уриб туширгани ҳақидаги хабарни тасдиқлашдан бош тортди. Бу ҳақда “Reuters” нашри маълум қилмоқда.
Бу ҳақда у шундай деди:
“Биз бу учувчисиз қурилманинг уриб туширилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлай олмаймиз. Чунки исроилликлар – ёлғончи. Агар буни Сурия тасдиқласа, Эрон ҳам ишонади”.
Шунингдек, Ҳусайн Саломий Исроилга “дарёдан денгизгача” бўлган ҳудудларни босиб олиш орзусидан воз кечишни маслаҳат берди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон ҳарбий дрони исроилликлар томонидан уриб туширилгач, Сурияда Исроилнинг ҳарбий самолёти ҳам номаълум кучлар томонидан уриб туширилгани ҳақида хабар берган эдик.