Мукофотланганлар орасида бошқа боксчи, ҳакам ва мутахассислар ҳам бор.
“Йилнинг энг яхши боксчиси” номинациясида Исроил Мадримов барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда, Осиёнинг энг яхши эркак боксчиси деб эълон қилинди. Бошқа бир ўзбекистонлик Иқболжон Холдоров эса бу борада учинчи бўлди.
Дилшод Казаков “Осиёда йилнинг энг яхши техник мутахассиси” номинацияси ғолиби бўлди.
Бокс ҳаками Александр Ҳамидов ҳам 2018 йилда “Осиёнинг энг яхши ҳаками” унвонини қўлга киритди.
Йил давомида катта ҳажмдаги ишни амалга оширган Ўзбекистон бокс федерацияси қитъада энг яхши бўлди.