...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Қашқадарёда кўчат ўтқазди


17:57, 13.12.2018 Жамият
 5 947

Шавкат Мирзиёев ёнғоқзор ва бодомзорни бориб кўрди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманида “Sag agro Yakkabog’” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган ёнғоқзор ва бодомзорни бориб кўрди.
 
Бугунги кунда боғда 700 гектар майдонда ёнғоқнинг Chendler, Cisco ва бодомнинг Аvijor, Guara навли кўчатлари ўтқазилган. Келгуси йил яна 440 гектарга кўчатлар экилади.
 
Ёнғоқлар 4 йилда, бодомлар 3 йилда ҳосилга киради. Шундан сўнг йилига 7 минг тоннага яқин маҳсулот олиш мумкин бўлади. Маҳсулотларнинг 60 фоизини экспортга чиқариш режалаштирган.
 
- Қашқадарёда қишлоқ хўжалиги бўйича катта салоҳият бор. Яккабоғда ҳам ҳосилдор ерлар, деҳқончиликни яхши биладиган одамлар кўп. Бундан тўғри фойдаланиб, боғдорчиликни ривожлантириш, аҳолини ҳам озиқ-овқат билан, ҳам иш билан таъминлаш мумкин, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Шу боис кўчатхоналар ташкил этиб, аҳоли томорқалари учун мевали дарахтлар етказиб бериш зарурлиги таъкидланди. Ёнғоқ, бодом ва бошқа бозорбоп мевалар етиштиришни кўпайтириш, агрономларни замонавий агротехник тадбирлар бўйича ўқитиш учун тайёрлов курслари ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
 
Президент боққа ёнғоқ кўчати ўтқазди.
 
Шу ернинг ўзида Қашқадарё туманларидаги захира ер майдонларида писта, аччиқ бодом, ёнғоқ ва чаканда плантацияларини ташкил этиш, Қамаши давлат ўрмон хўжалигида куркачиликни ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Вилоятда балиқчилик, паррандачилик, чорвачилик, қоракўлчилик бўйича амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар