Ҳозирда паспорт тизими қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 10 ва 15 бараварига тенг.
Мазкур қонундаги масалалардан яна бири паспорт тизими қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарима масаласи бўлди.
Қонунда паспорт тизими тўғрисидаги қонун ҳужжатларини эркинлаштириш, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган паспорт тизими қоидаларини бузиш билан боғлиқ жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 10 ва 15 бараваридан 5 ва 10 бараварига камайтириш назарда тутилган.
Маълумот ўрнида, Ички ишлар вазирлигининг таҳлилларига кўра, паспортини ўз вақтида олмагани учун 2016 йилда 16 минг 104 нафар, 2017 йилда 68 минг 740 нафар вояга етмаган шахс жавобгарликка тортилган.