Йил давомида катта ҳажмдаги ишни амалга оширган Ўзбекистон бокс федерацияси қитъада энг яхши бўлди.
Энг яхши боксчи номинациясида Исроил Мадримов барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда, Осиёнинг энг яхши эркак боксчиси деб эълон қилинди. Яна бир ўзбекистонлик спортчи Иқболжон Холдоров эса бу борада учинчи бўлди.
“Осиёда йилнинг энг яхши техник мутахассиси” йўналишида Дилшод Казаков юқори поғонани эгаллади.
Ҳакам Александр Ҳамидов ҳам 2018 йилда “Осиёнинг энг яхши ҳаками” унвонини қўлга киритди.
Ва албатта йил давомида катта ҳажмдаги ишни амалга оширган Ўзбекистон бокс федерацияси қитъада энг яхши бўлди.